Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Олтин тўп» соҳибининг ўғли «Крузейро» сафига қўшилди

«Олтин тўп» соҳибининг ўғли «Крузейро» сафига қўшилди

Фото: «Fishmedia.info»

Бразилиянинг «Крузейро» футбол клуби 14 ёшли Жуан Мендес билан шартнома имзолади, деб хабар бермоқда «El Mundo Deportivo». Жуан Мендес — Бразилия терма жамоаси ва «Барселона»да порлаган буюк футболчи Рональдиньонинг ўғли.

Нашрнинг ёзишича, Жуан Мендеснинг шартномаси олти йилга тузилган бўлиб, у «Крузейро»нинг ёшлар жамоасида тўп суради. Энг қизиғи, деб ёзади нашр, ёш футболчи ўзи келиб кўрикдан ўтган, отаси кимлигини айтмаган.

«Ажойиб хусусиятли ўйинчи», — деди у ҳақда «Крузейро» ёшлар жамоаси директори Амарилдо Рибейро.

Мендес ҳадемай профессионал таркибга қўшилишига унинг ишончи комил.

Эслатиб ўтамиз, Рональдиньо 2005 йили жаҳоннинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилган. Профессионал фаолиятини 2018 йилнинг январь ойида тугатган. «Пари Сен-Жермен», «Барселона» ва «Милан» каби донгдор клубларда ўйнаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг