Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимпиада умиди cўнди. Ўзбекистон учинчи ўрин учун баҳсда Австралияга ютқазди

Олимпиада умиди cўнди. Ўзбекистон учинчи ўрин учун баҳсда Австралияга ютқазди

Таиландда бўлиб ўтаётган U-23 Осиё чемпионатининг учинчи ўрин учун кечган баҳсида Ўзбекистон ва Австралия баҳс олиб борди.

Ушбу баҳс ғолибига Токио Олимпиадасига йўлланмаси тақдим этилиши боис, унинг аҳамияти финалдан қолишмас эди.

Учрашувнинг биринчи тайми жамоамиз устунлигида ўтди, аммо футболчилар имкониятлардан фойдалана олишмади.

Австралияликлар эса иккинчи бўлимни фаоллик билан бошлашди ва бундан дарҳол фойдаланишди. 47-дақиқадаёқ Никлос Дагистино футболчиларимизни кетма-кет алдаб ўтиб, ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимда ўйинни кучайтиришга туширилган Ойбек Бозоровнинг кўп ўтмай қизил карточка олиши терма жамоа аҳволини янада оғирлаштирди.

Қолган дақиқаларда Друлович шогирдлари қанча уринишмасин, ҳисобни тенглаштира олишмади.

Шу тариқа Токио Олимпиадаси йўлланмаси учинчи ўринга эга чиққан Австралия олимпия термасига насиб қилди.

Учинчи ўрин учун баҳс.

Австралия – Ўзбекистон 1:0

Гол: Николас Д’Агостино (47).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг