Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ОФК Элдор Шомуродовни эътироф этди

ОФК Элдор Шомуродовни эътироф этди

ОФК расмий сайти бу мавсум Европада ўзини кўрсатган осиёлик футболчилар ҳақида мақола чоп этди.

Ушбу мақолада 6 нафар футболчига алоҳида эътибор қаратилди ва улар орасида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳам бор. Сайт Шомуродов ҳақида шундай ёзган:

«Европада бешинчи мавсумини ўтказган Элдор Шомуродов йил бўйи мухлислар диққат марказида бўлди. 2020 йил Италияга кўчиб ўтган моҳир ҳужумчи А серияда ҳаракат қилган Илёс Зейтуллаевдан сўнг иккинчи ўзбекистонлик футболчи бўлди.

Унинг «Женоа»даги ўйинлари «Рома» устози Жозе Моуриньони ўзига тортди ва Элдор Римга йўл олди. 27 ёшли футболчи гарчи Рома сафида кам майдонга тушган бўлса-да, ҳар ҳолда мавсум мобайнида 39та учрашув ўтказиб, 5та гол урди ва 6та голга ҳаммуаллифлик қилди. У УЕФА мусобақасида ғолибликни қўлга киритган дастлабки ўзбек футболчиси бўлди».

Мазкур рўйхатдан шунингдек, Даичи Камада (Япония - «Айнтрахт» (Германия), Сон Хёнг Мин (Жанубий Корея - «Тоттенхэм» (Англия), Меҳди Тареми (Эрон - «Порту» (Португалия), Айдин Хрустич (Австралия - «Айнтрахт» (Германия) ва Кйого Фурухаши (Япония - «Селтик» (Шотландия) каби футболчилар ҳам жой олган.

Шомуродов Конференциялар лигаси рекордчиси бўлгани ҳақида аввалроқ хабар бергандик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг