ОЧЛ. «Пахтакор» йирик ҳисобда ғалаба қозониб, гуруҳ пешқадамига айланди
«Пахтакор» Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг иккинчи ўйинида ҳам ғалаба қозонди. Арвеладзе шогирдлари Эроннинг «Шаҳр Ходро» клубини қабул қилиб, йирик ҳисобда зафар қучишди.
Биринчи бўлим мезбонлар учун осон кечмади. Ҳа, пахтакорчилар ҳужумкор ўйин намойиш қилишди, аммо автомобилсозларнинг ҳужумлари ҳам хавфли чиқди. Айниқса, тайм ўрталарида ташкил этилган ҳужум пайтида Элдор Суюнов икки марта сэйв намойиш этишига тўғри келди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса шри-ланкалик ҳакам «Шаҳр Ходро» дарвозаси томон пенальти белгиламади. Чераннинг зарбасидан кейин дарвоза томон бораётган тўп ҳимоячининг юқорига кўтарилган қўлига теккан эди.
Иккинчи бўлимнинг илк дақиқалари эса мезбонлар учун самарали бўлди. Машарипов бир ҳимоячини алдаб чап томондан жарима майдонига кирди ва орқароқда очилган Сергеев томон узатма берди ва дарвоза ишғол қилинди.
Орадан 3 дақиқа ўтиб Машарипов - Ҳамдамов комбинациясидан сўнг Сергеев бўш қолган дарвозага гол киритди.
Баҳснинг 84-дақиқасида эронликлар «стандарт»дан гол уришга яқин келишди. Юқоридан етказилган узатмани Қосиминажод йўллаган зарба натижасида тўп устунга тегиб қайтди.
Ўйин тугашига 3 дақиқа қолганида «Пахтакор» жарима зарбасидан рақиб дарвозасига учинчи тўпни киритди. Машариповнинг юқоридан берган узатмасини Аъзамов бош билан дарвозага жойлаб қўйди.
Шу тариқа, Арвеладзе жамоаси икки ўйиндан кейин 6 очко билан гуруҳ пешқадамига айланди.
ОЧЛ, «B» гуруҳи, 2-тур
«Пахтакор» марказий стадиони, Тошкент
«ПАХТАКОР» - «ШАҲР ХОДРО» - 3:0 (0:0)
Голлар: Игорь Сергеев (56, 59), Шерзод Аъзамов (87)
«Пахтакор»: Элдорбек Суюнов, Ҳожиакбар Алижонов, Шерзод Аъзамов, Егор Кримец (С), Фаррух Сайфиев, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев (Ҳумоюнмирзо Иминов 84), Достонбек Ҳамдамов (Асад Собиржонов, 90+1), Драган Черан (Эрен Дердийўқ 90), Жалолиддин Машарипов, Игорь Сергеев.
«Шаҳр Ходро»: Маҳди Раҳмати, Али Неъмати, Муҳаммад Морадманд, Фаршад Фаражи, Ҳассан Жаъфари, Акбар Содиғи, Милад Сарлак, Саид Содиғи, Муҳаммадғози Нажафабади, Муҳаммадризо Халатбари, Руҳулоҳ Сайфуллоҳи.
Ҳакамлар: Дилан Перера, Гедара Палитха, Санжива Премалал, Нивон Робеш (барчаси Шри-Ланкадан).
Манба: stadion.uz
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter