ОАВ: Месси «кўч-кўрони» билан Барселонага келди
«ПСЖ» ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионел Месси 22 апрел куни оиласи билан Барселонага етиб келди.
Бу ҳақда журналист Жерар Ромеро ижтимоий тармоқда хабар берди. Унга кўра, футболчи ОАВ вакилларига дуч келмаслик учун аэропорт биносидан яширин чиқиш йўли орқали чиқиб кетган.
Шу билан бирга, Месси оиласи ўзлари билан Барселонага 15 та чамадон олиб келишган. Мессининг ушбу ташрифининг асосий мақсадлари ҳозирча номаълум
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг августида аргентиналик футболчи Париж Сен-Жерменга кўчиб ўтди. У Каталония клубидаги 18 йиллик фаолиятидан сўнг Испанияни тарк этишга қарор қилди.
Сўнгги вақтларда Мессининг Барселонага қайтиши бўйича хабарлар кўп тарқалмоқда.
Аввалроқ Goal.com талқинига кўра, «ПСЖ»нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионел Месси «Олтин тўп»ни қўлга киритиш учун асосий даъвогар бўлиб қолаётгани хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter