Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нодирбек Абдусатторов учун ҳал қилувчи кун

Нодирбек Абдусатторов учун ҳал қилувчи кун

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.

Умумий мукофот жамғармаси 1 миллион АҚШ долларини ташкил этган жаҳон биринчилигининг иккинчи кунги баҳсларидан сўнг энг яхши натижани кутилганидек Нодирбек Абдусатторов қайд этиб турибди. 

Рапид йўналишида амалдаги жаҳон чемпиони, ўз унвонини ҳимоя қилаётган Нодирбек ўтказилган 9 партияда 7 очко жамғариб, 178 шахматчи орасида қўшимча кўрсаткичларга кўра 3-ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи поғонада бораётган россиялик Владимир Федосеев ҳисобида ҳам 7 очко бор. 

Жаҳон тожи соҳиби Магнус Карлсен эса 7,5 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қиляпти.

Абдусатторов 9 партиянинг 6 тасида ғалаба қозонди, икки бор дуранг ўйнади ва фақат норвегиялик Магнус Карлсенга имкониятни бой бериб қўйди. 

9-турдан кейин шахматчиларимиз эгаллаб турган ўринлар:

3. Нодирбек Абдусатторов - 7 очко

30. Нодирбек Якуббоев - 5,5 

79. Жавоҳир Синдаров -5

89. Шамсиддин Воҳидов - 4,5

115. Муҳиддин Мадаминов - 4

123. Жаҳонгир Воҳидов - 4 

142. Муҳаммадзоҳид Суяров - 3,5

161. Ҳумоюн Бегмуратов - 3

Турнир жами 13 турдан иборат ва қолган 4 та ўйиннинг барчаси бугун бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг