Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нодирбек Абдусатторов қийин вазиятга тушиб қолди

Нодирбек Абдусатторов қийин вазиятга тушиб қолди

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича «Tata Steel Chess-2024» турнири ўзининг якуний палалсига кирди.

Ўн иккинчи тур олдидан яққол пешқадам бўлиб турган Нодирбек Абдусатторов ҳиндистонлик Видит Гужратига қарши дона суриб, ютқазиб қўйди.

Видит очколари сонини 7,5 тага етказиб, мусобақа пешқадамига айланиб олган бўлса, Нодирбек Абдусатторов шунча очко билан тўртинчи поғонага тушиб қолди.

Эртага турнирнинг сўнгги тур ўйинлари ўтказилади. Нодирбекка украиналик Александр Донченко рақиблик қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг