Нодирбек Абдусатторов Германиядаги турнирда иштирокини бошлайди

Бугун Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида шахмат бўйича нуфузли «WR Chess Masters» турнири старт олади.
Ушбу мусобақада жаҳонинг 9 нафар номдор шахматчилари қаторида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этади.
Шахматчимиз бугун илк ўйинини жаҳон рейтингида иккинчи ўринда бораёган россиялик Ян Непомняшийга қарши ўтказади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter