Николай Валуев шифохонага ётқизилди
Оғир вазнда WBA йўналиши бўйича жаҳон чемпиони, ҳозирда Россия давлат Думаси депутати Николай Валуев Москвадаги шифохоналардан бирига ётқизилди.
Бу ҳақда бир қатор Россия ОАВлари хабар бермоқда.
Манбага кўра, Валуев оёғидаги муаммо туфайли шифохонага ётқизилган. Текширувдан сўнг шифокорлар уни муассасада қолдиришга қарор қилишган.
Таъкидлаш жоизки, сентябр ойида Валуев қисман сафарбарликдан сўнг, ўзига чақирув қоғози келгани ва ҳарбий комиссариатга боришини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, 2009 йил унга шифокорлар акромегалия ташхисини қўйишган, Валуев 2010 йилда спорт билан хайрлашишга мажбур бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter