Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Неймарнинг хет-триги Бразилияга ғалаба келтирди

Неймарнинг хет-триги Бразилияга ғалаба келтирди

Фото: «REUTERS/Paolo Aguilar»

2022 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати саралаш босқичининг иккинчи турида Бразилия терма жамоаси сафарда перулик рақибларини мағлуб этди.

Учрашув Перу пойтахти Лима шаҳридаги «Насьональ» стадионида бўлиб ўтди ва 4:2 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди.

Бразилиялик ҳужумчи Неймар хет-трик қайд этди. Дарвоқе, иккита пенальтини аниқ амалга оширди. Бразилия терма жамоасининг яна битта голига ҳужумчи Ришарлисон де Андраде муаллифлик қилди.

Перуликлар таркибида ярим ҳимоячилар Андре Каррильо ва Ренато Тапиа бразилияликларнинг дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлишди, деб ёзади «Спорт-Экспресс».

Перу — Бразилия — 2:4 (1:1)

Голлар: Каррильо, 6 (1:0). Неймар, 28 — пенальтидан (1:1). Тапия, 59 (2:1). Ришарлисон, 64 (2:2). Неймар, 83 — пенальтидан (2:3). Неймар, 90+4 (2:4).

Перу: Гальесе, Самбрано, Адвинкула, Трауко, Абрам, Йотун, Гонсалес (Араухо, 90), Тапия (Куэва, 90), Акино, Фарфан (Поло, 90), Каррильо.

Бразилия: Вевертон, Тиагу Силва, Данилу, Маркиньюс (Родригу Кайю, 12), Лоди (Алекс Теллес, 69), Коутинью (Эвертон Рибейру, 71), Каземиру, Дуглас Луис, Неймар, Роберту Фирмину (Эвертон, 69), Ришарлисон.

Огоҳлантиришлар: Тапия, 37. Гонсалес, 54.

Четлатишлар: Самбрано, 86. Каседа К., 86 (майдондан ташқарида).

Судья: Баскуньян (Чили).

14 октябрь. Лима. «Насьональ» стадиони.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг