Неймар Америка кубогида қатнашадими?

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар жароҳати сабабли машғулотларни охиригача етказа олмади. Бу ҳақда «Globo Esporte» хабар берди.
Нашрга кўра, машғулот пайти Неймарнинг чап тиззасида оғриқ турган. Шифокорлар ёрдамидан кейин у яна машғулотларга қайтишга уринди.
Бироқ бир нечта машқдан сўнг Неймар терма жамоа шифокорлари ҳамроҳлигида майдонни тарк этишга мажбур бўлган.
Маълумот учун: Бразилия терма жамоаси шу йилнинг 14 июнидан 7 июлига қадар ўз уйида бўлиб ўтадиган Америка кубогига ҳозирликни бошлаб юборган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter