МОҚ қошида спортчилар «чойхона-ю, ресторанларда юрмаслигини» назорат қиладиган инспекция ташкил қилинади
Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов 3 март куни Республика спорт федерация ва ассоциациялар раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказди.
ЎФА расмий сайтида келтирилишича, Умид Аҳмаджонов бундан буён спортчилар қатъий тартиб асосида мусобақаларга тайёргарлик кўришлари, бу масалада янги механизм ишлаб чиқиш фурсати аллақачон етиб келгани ҳақида гапирган.
Спортчиларимиз учун барча шароитни яратиб беришга тайёрмиз. Уларга стипендияларни тўлашда давом этамиз. Керак бўлса тўланадиган пул миқдорини ҳам бир неча марта ошириб бера оламиз. Фақат улар билан шартнома имзолаймиз. У ерда ўз талабларимиз бўлади. Енгил атлетикачи кунига неча км масофа югуриши керак? У эрталаб неччида уйқудан туриши лозим? Қандай овқатлар истеъмол қиляпти? Кечқурун чойхона-ю, ресторанларда юрмаяптими? МОҚ қошида уларни назорат қиладиган инспекция ташкил қилинади. Шартномадаги шартларга амал қилмаганлар жазоланади. Спортчида қатъий тартиб бўлиши лозим. Мақсадимиз - спортчиларимизни қатъий тартиб асосида мусобақаларга тайёрлаш. Тартиб бўлган жойда натижа ҳам бўлади.
Умид Аҳмаджонов.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter