Мессининг жамоаси қақшатқич мағлубиятга учради
MLS (АҚШ чемпионати) доирасидаги «Сент-Луис Сити» ва «Интер Майами» учрашуви якунланди. Сент-Луисдаги Sitipark стадионида бўлиб ўтган учрашув 3:0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.
Учрашувнинг 28-дақиқасида Самуэл Aдениран ҳисобни очди. Тим Паркер 40-дақиқада «Сент-Луис»ни фарқни катталаштирди. 80-дақиқада Эдуард Левен учрашувга нуқта қўйди.
Шу тариқа, «Сент-Луис» MLS ғарбий конференцияси турнир жадвалида пешқадамлик қилишда давом этмоқда. Жамоа 23 ўйинда 41 очко тўплаган ва иккинчи ўриндаги «Лос-Aнжелес»дан 4 очко олдинда. «Интер Майами» 18 очко билан Шарқий конференция жадвалининг сўнгги поғонасида бормоқда.
Ушбу ўйин Херардо Мартино учун «Интер Майами» бош мураббийи сифатида дебюти бўлди.
Мессининг янги ўйинчи сифатидаги тақдимоти бугун,16 июл куни бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter