Месси 17 йилдан бери илк бор «Олтин тўп»га даъвогарлар сафига кирмади
France Football журнали 1956 йилдан бери анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган дунёнинг энг яхши футболчиси учун бериладиган «Олтин тўп»га даъвогарлар ўнталигини эълон қилди.
Рўйхатга мукофотнинг амалдаги соҳиби аргентиналик Лионел Месси киритилмаган.
2009 йилдан бери у нуфузли мукофотни етти марта қўлга киритди, улардан тўрттаси 2010-2015 йилларда олинган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Месси «Барселона»ни тарк этиб, ПСЖ сафига қўшилди, у ерда 36 ўйинда қатнашиб, 14 та гол киритди.
Бу кўрсаткич бўйича Месси рекордчи саналади. Унинг азалий рақиби португалиялик Криштиану Роналду бешта мукофотга эга.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter