Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мелиқўзиевнинг бўлғуси рақибида допинг аниқланди — жанг нима бўлади?

Мелиқўзиевнинг бўлғуси рақибида допинг аниқланди — жанг нима бўлади?

Сергей Ковалёв.

Фото: «Вести»

Ўзбекистонлик Бектемир Мелиқўзиев ва россиялик Сергей Ковалёв ўртасидаги 30 январга белгиланган бокс беллашуви ўтказилмайдиган бўлди, ёзмоқда «Вести». Россиялик спортчи топширган допинг-тестнинг дастлабки намунаси мусбат чиққан.

ТАСС хабарига кўра, Сергей Ковалёвнинг допинг-намунасида синтетик тестостерон аниқланган. Энди у дисквалификация қилиниши ҳам мумкин.

Ўз мижози — Бектемир Мелиқўзиевнинг жанги бекор қилинганини «Мир бокса» промоутерлик компанияси раҳбари Андрей Рябинский ҳам тасдиқлади. Бироқ у шошилмасликка чақирди, негаки, ҳозирча Ковалёв топширган тестнинг А намунаси мусбат чиққан, энди В намунаси натижасини ҳам кутиш керак.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг