Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марокаш матбуоти Ўзбекистонни «кучсиз» деб атади

Марокаш матбуоти Ўзбекистонни «кучсиз» деб атади

Фото: «Uff.uz»

Эртага тунда бўлиб ўтадиган Марокаш ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашув секин-аста хориж матбуотида ҳам тилга олинмоқда. Бу ҳақда «Uff.uz» ёзмоқда.

Жумладан, пойтахт Рабат шаҳрида чоп этиладиган бир қатор нашрлар Марокаш термасининг навбатдаги рақиби бўлган Ўзбекистонга имкон қадар тўхталиб ўтмоқда. Аниқроғи, бизнинг терма жамоани Шимолий африкаликлар Осиёнинг ўртача жамоалари қаторига қўшишган. Ҳатто ФИФА рейтингида нечанчи ўринда эканлигимиз ҳам эслаб ўтишган.

«Миллий терма жамоамиз «А» (марокашликлар «А» деб мамлакат бош жамоасини назарда тутишади — Uff.uz таҳрири.) бу сафар рақиб сифатида Осиё вакили билан куч синашади. Ўзбекистоннинг қандай кучга эга эканлигини билмаймиз. Бу бир тарафдан яхши бўлиши ҳам мумкин. Чунки, бу ҳолат футболчиларга қўшимча куч ато этади.

Айни пайтда Ўзбекистон ФИФА рейтингининг 72-ўринини банд қилган. Шундай бўлишига қарамасдан, улар Сенегал термаси билан бўлган дуранг ўйнай олишди. Бу ҳеч нарсани англатмайдими?

Сенегал Касабланкада ўзидан кучсизроқ бўлган рақибини енга олмади. Балки, қитъадошларимиз ЖЧ олдидан ўз кучларини сақлашгандир, аммо «А» термамиз бу рақибини ютиши шарт. Ундан кейин қолган нарсаларга тараддуд кўрилади», — дейилади Рабат матбуотида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг