«Манчестер Юнайтед» собиқ юлдузи шошилинч шифохонага ётқизилди
«Манчестер Юнайтед» ва Аргентина терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Карлос Тевес кўкрак қафасидаги оғриқ туфайли шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.
Манбага кўра, 40 ёшли Тевес ҳозир Буэнос-Айресдаги касалхонада даволанмоқда. Тевес яқин атрофдаги бошқа шифохонада қўшимча текширувдан ўтиши керак.
Футболчи сифатида Тевес ўз ватанида «Бока Хуниорс», шунингдек, Бразилиянинг «Коринтианс», «Вест Хем», «Манчестер Сити» ва «Ювентус» клубларида тўп сурган.
Ҳужумчи Аргентинанинг беш карра чемпиони, шунингдек, Бразилия чемпиони, уч карра Англия чемпиони («Манчестер Юнайтед» билан икки марта ва «Ман Сити» билан бир марта), Италиянинг икки карра чемпиони саналади.
Аргентина терма жамоаси таркибида форвард 2004 йилги Олимпия ўйинларида олтин медалларни қўлга киритган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter