Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Манчестер Юнайтед» 13-марта Англия кубогини қўлга киритди

«Манчестер Юнайтед» 13-марта Англия кубогини қўлга киритди

Фото: РБК Спорт

Бугун ўтказилган Манчестер дербиси Англия кубогининг янги соҳибини аниқлаб берди.

Аутсайдер ўлароқ қаралаётган «Манчестер Юнайтед» Гарначо ва Майнунинг голлари эвазига Гвардиола бошчилигидаги «Манчестер Сити»ни мағлубиятга учратди.

«Қизил иблислар» 13 маротаба Англия кубогини ютишди. Бу турнирнинг пешқадами — «Арсенал»да 14 та кубок бор.

Тен Ҳаг жамоаси тарихий ғалабаси орқали Европа лигаси йўлланмасини ҳам қўлга киритди. АПЛда 6-ўринни эгаллаган «Челси» эса Конференциялар лигасида ўйнайдиган бўлди.

АНГЛИЯ КУБОГИ. ФИНАЛ

Манчестер Сити — Манчестер Юнайтед 1:2

25 май, «Уэмбли»

Голлар: Доку (87) — Гарначо (30), Майну (39).

Манчестер Сити – Ортега, Уокер, Стоунз, Аке (Аканжи, 46), Гвардиол, Ковачич (Доку, 46), де Брюйне (Алварес, 56), Силва, Родри, Фоден, Ҳоланд.

Манчестер Юнайтед – Онана, Уан-Биссака, Варан, Мартинес (Эванс, 73), Далот, Амрабат, Майну, Фернандеш, Мактоминей (Маунт, 90+3), Гарначо (Линделёф, 90+3), Рэшфорд (Ҳойлунд, 74).

Огоҳлантиришлар: Майну (45), Алварес (90+7).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг