«Манчестер Сити» яна бир трансферни эълон қилди

Англиянинг «Манчестер Сити» клуби «Порту»дан яримҳимоячи Нико Гонсалесни 60 млн еврога сотиб олди.
Шартнома 2029 йил ёзигача мўлжалланган.
Испаниялик 23 ёшли яримҳимоячи «Барселона» тарбияланувчиси саналади. Каталония клуби трансфердан 40 фоиз улуш олади.
Нико бу мавсумда Португалия чемпионатида 17 ўйинда 5 гол ва 3 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter