«Ман Сити» клублар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди
Саудия Арабистонида ўтган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида ЕЧЛ ғолиби «Манчестер Сити» Либертадорес Кубоги соҳиби «Флуминенсе» билан баҳс олиб борди.
Гвардиола жамоасининг яққол устунлигида ўтган учрашувда йирик ҳисоб қайд этилди, Алварес дублга эришди.
Клублар ўртасидаги ЖЧ. Финал
Манчестер Сити (Англия) — Флуминенсе (Бразилия) 4:0
Голлар: Алварес (1, 88), Нино (27, автогол), Фоден (72).
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Стоунз (Гвардиол, 75), Диаш, Аке (Бобб, 81), Люис (Ковачич, 61), Грилиш, Силва, Родри (Аканжи, 74), Фоден (Нунеш, 81), Алварес.
Флуминенсе – Фабио, Самуэл Шавер, Нино (Марлон, 74), Мело (Гойяно, 61), Марсело (Гомес, 61), Гансо (Лима, 60), Арияс, Мартинелли, Андре, Кано, Кено (Кеннеди, 46).
Огоҳлантиришлар: Марсело (57), Гомес (68), Кеннеди (84).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter