Макгрегор ва Порье жанги чипталари сониялар ичида сотилиб кетди
Конор Макгрегор ва Дастин Порье ўртасидаги жанг ўрин олган UFC 264 мусобақаси чипталари сониялар ичида сотиб тугатилди.
Мусобақа АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги Т-Mobile аренасида Тошкент вақти билан 11 июль тонгида бўлиб ўтади.
Аввалроқ мазкур кечада ўзбекистонлик Маҳмуд Муродов ҳам жанг қилиши маълум бўлганди.
Маълумот учун, Порье ва Макгрегор аввал ҳам икки бор ўзаро дуч келишган. Уларнинг бирида ирландиялик, иккинчисида америкалик жангчининг қўли баланд келган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter