Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Луис Суарес «Барселона»ни тарк этгани расман маълум қилинди

Луис Суарес «Барселона»ни тарк этгани расман маълум қилинди

«Барселона»нинг 33 ёшли уругвайлик ҳужумчиси Луис Суарес «Атлетико»га ўтгани расман эълон қилинди. Бу ҳақда Каталония клубининг расмий сайтида хабар берилди. 

«Барселона» Луис Суаресга садоқати учун самимий миннатдорчилик билдиради ва унга энг яхши тилакларни тилайди», дейилади хабарда.

Маълум бўлишича, «Атлетико» ушбу трансфер учун «Барселона»га турли бонуслар кўринишича 6 миллион евро тўлайди.

Суарес «Барселона» таркибига 2014 йилда ўтган эди. У шу вақт ичида клуб тарихидаги энг кўп гол урган футболчилар учлигига кира олганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг