«Локомотив» сўнгги дақиқаларда ғалабани мағлубиятга алмашди
Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-туридан ўрин олган «Локомотив» ва «Ал Дуҳайл» жамоалари ўртасида бўлиб ўтган учрашув ниҳоясига етди.
Учрашувдаги ҳисобни 35-дақиқада Сардор Рашидов очди. Аммо учрашувнинг сўнгги дақиқалари «темирйўлчилар» учун ниҳоятда омадсиз кечди.
Аввалига, 90-дақиқада Салим Мустафоев рақиб футболчисини жарима майдони ичида чалиб йиқитгани учун пенальти белгиланди. Аммо Мустафоев рақиб жамоа ҳисобни тенглаштиргандан сўнг ҳам «тинчимади». Орадан бироз вақт ўтгач у қўпол хатога йўл қўйди ва «Ал Дуҳайл» иккинчи голни Нестеров дарвозасига йўллади.
Шу тариқа, «Локомотив» ушбу жамоага қарши иккинчи ўринда ҳам аламли мағлубиятини тан олишга мажбур бўлди.
Чемпионлар лигаси
«B» гуруҳи. 4-тур
«Локомотив» — «Ал-Дуҳайл» 1:2
Голлар: Сардор Рашидов, 35 (1:0). Ал-Арабий, 90-пен (1:1). Ал-Арабий, 94+ (1:2).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter