«Локомотив» биринчи бўлимда ўтказиб юборган уч голи эвазига мағлуб бўлди
Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидан ўрин олган Қатарнинг «Ад-Дуҳайл» ва Тошкентнинг «Локомотив» жамоалари ўртасидаги 3-тур баҳси якунига етди. Унда қатарликлар ғалабага эришди.
Қатарликларнинг ғалабасини ўйиннинг дастлабки 30 дақиқасида урилган учта гол таъминлади. Юсуф ал-Арабий ва Юсуф Мсакни урган голларга «Локомотив» иккинчи бўлимга келибгина қисман жавоб қайтара олишди.
Учрашувнинг 57-дақиқасида захирадан майдонга туширилган бразилиялик Нивалдо Алибоевнинг аниқ узатмасидан сўнг гол урган бўлса, орадан 2 дақиқа ўтиб, Бикмаев жамоасининг иккинчи голини киритди.
Шу тариқа, «Локомотив» бир қатор хавфли ҳужумлар ташкил этган бўлишига қарамай, бошқа гол ура олмади ва мағлубиятга учради.
Гуруҳда «Ад-Дуҳайл» 9 очко жамғарган ҳолда гуруҳ пешқадами бўлиб олди. Жамоалар бир ҳафтадан кейин Тошкентда тўқнаш келишади.
ОЧЛ, «В» гуруҳи, 3-тур.
«Ад-Дуҳайл« - «Локовотив» 3:2
Голлар: Юсуф ал-Арабий (9, 19), Юсуф Мсакни (25) — Нивалдо (57), Марат Бикмаев (59)
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter