«Ливерпуль» етакчиларидан бири коронавирус юқтирди
«Ливерпуль» ҳужумчиси Садио Мане коронавирус бўйича топширган тест мусбат чиқди. Бу Англия чемпион жамоаси таркибидаги коронавирус билан касалланиш бўйича иккинчи ҳолат.
«РИА Новости» хабарига кўра, Манеда симптомлар аён бўлгани билан, касаллик енгил ўтяпти. Сенегаллик футболчи ўзини иҳоталаш режимига ўтказилган. У ўтган душанба куни «Арсенал»га қарши ўйинда майдонга тушиб, битта гол урганди.
Эслатиб ўтамиз, Манегача «Ливерпуль» яқинда қўлга киритган Тиаго Алькантарада ковид аниқланганди. Испаниялик яримҳимоячи жамоага Мюнхеннинг «Бавария»сидан келиб қўшилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter