Ла Лига тарихидаги энг ёш футболчи «Реал»га қарши ўйнади
«Мальорка» яримҳимоячиси Лука Ромеро Ла Лига тарихидаги энг ёш футболчига айланди.
У 31-турда «Реал»га қарши ўйиннинг 83-дақиқасида захирадан майдонга туширилди. Шу паллада унга 15 ёшу 219 кун тўлганди.
Шу тариқа Ромеро 1939 йили Ла Лигада 15 ёшу 255 кунлигида «Сельта» таркибида майдонга тушган ҳимоячи Сансоннинг рекордини янгилади.
Эслатиб ўтамиз, «Мальорка» Мадриддан 0:2 ҳисобидаги мағлубият билан қайтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter