Криштиану Роналдунинг ижтимоий тармоқлардаги обуначилари сони 500 миллиондан ошди
500 миллион фойдаланувчи Криштиану Роналдуни ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боради — португал футбол юлдузи бу довонни забт этган дунёдаги илк инсонга айланди.
Роналдунинг обуначилари:
Instagram — 261 млн.
Facebook — 148 млн.
Twitter — 91 млн.
Катта эҳтимол билан булар асосан футболчининг барча платформаларига бирдек аъзо бўлган инсонлар.
Нима бўлганда ҳам ақл бовар қилмас кўрсаткич — Тейлор Свифт, Селена Гомес ва Жастин Бибер каби ёшларнинг севимли поп-юлдузлари ҳам ижтимоий тармоқларда Роналдучалик кўп ўқувчиларга эга эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter