Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Криштиану Роналду навбатдаги жаҳон рекордини янгилади

Криштиану Роналду навбатдаги жаҳон рекордини янгилади

«Ан-Наср» клубининг португалиялик ҳужумчиси навбатдаги жаҳон рекорди соҳибига айланди.

30 август куни Криштиану Роналду расман миллий чемпионатларда рақиб дарвозасига урилган голлар сони бўйича рекордчига айланди. Бу ҳақда Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) матбуот хизмати хабар берди.

Бу натижа португалиялик футболчига 30 августга ўтар кечаси «Ал-Шабоб» билан ўйинда рақиблар дарвозасига иккита тўп йўллаганидан сўнг берилди. Роналду шу куни 516 ва 517-голларини киритди.

Шу тарзда Роналду собиқ чемпионлар Йозеф Бицан ва Ференц Пушкашни ортда қолдирди. Улар миллий лига ўйинларида 515 тадан гол уришган.

Қайд этиш жоизки, ушбу рейтингда минтақавий лигалардаги голлар киритилмаган, статистикада фақат миллий лигалар ҳисобга олинган. Шунинг учун рейтингда, масалан, Пеле рейтингда йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг