Ковид можароси: «Ливерпул» тестларни сохталаштирганмиди?
Англия футбол лигасига кўплаб жамоалардан эътирозлар келиб тушган. Чунки «Ливерпул» клуби кубоклар ўйинларида ўйнаш учун коронавирус тестларини сохталаштирган бўлиши мумкин.
Гап шундаки, 6 январда бўлиб ўтиши режалаштирилган Англия лига кубоги ярим финалидаги «Арсенал» ва «Ливерпул» баҳси мерсисайдликлар талаби билан қолдирилганди. Лекин «Ливерпул» 9 январда Англия кубоги 1/32 финалида «Шрусбери Таун»га (4:1) қарши майдонга тушган.
Ўйиндан кейин бош мураббий Юрген Клопп футболчилар топширган барча тестлар ёлғон бўлиб чиққанини, фақат Трент Александр-Арнолддагина ижобий натижа чиққанини айтган.
Англия жамоалари эса ушбу тест натижалари айнан қачон маълум бўлганига қизиқишмоқда. Агар «Ливерпул» «Арсенал»га қарши ўйинни сабабсиз ортга сурган бўлса, мерсисайдликларга нисбатан жиддий санкциялар қўлланилиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter