Коронавирус спортчига ёрдам берди

Коронавирус пандемияси туфайли Миллий ҳоккей лигаси (NHL) плей-офф ўйинларини ўтказиш тартибининг ўзгариши «Тампа-Бэй Лайтнинг»нинг россиялик дарвозабони Андрей Василевскийга лига рекордини янгилашга ёрдам берди. Унинг статистикаси NHL сайтида келтирилган.
Василевский дарвозасига берилган 26 та зарбани қайтарди ва битта плей-офф мусобақасидаги ғалабалар сони (17 та) бўйича NHL рекордини ўрнатди. Коронавирус пандемияси танаффусга сабаб бўлди, мунтазам чемпионатни тўхтатишга қарор қилишди, плей-офф мусобақаларига эса, аксинча, қўшимча ўйинлар ва гуруҳ босқичларини қўшишди. Уларда россиялик спортчи учта ғалаба қозонди. Бунгача дарвозабонлар плей-оффда 16 тадан ғалаба қозонишга 25 марта муваффақ бўлишган.
«Тампа» NHL плей-офф босқичи 4-ўйинда «Даллас Старс»ни мағлуб этди. Учрашув қўшимча вақт билан 5:4 ҳисобида якунланди. «Тампа» тўртта ғалаба билан серияда етакчилик қилмоқда. Кейинги мусобақа 27 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Василевский 2014 йилдан бери «Тампа»да ўйнамоқда. Россия терма жамоаси сафида дарвозабон жаҳон чемпионига айланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter