Комендантлик соатини бузган «Реал» футболчиси қамалиши мумкин
Серб футболчилари Лука Йович («Реал» Мадрид) ва Никола Нинкович («Асколи», Италия) қамалиши мумкин, деб хабар берди «Regnum».
Икковлон комендатлик соатини бузган. Сербия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари футболчиларга жиноий иш очган.
Сербияда март ойида комендантлик соати (17:00 дан 5:00 гача) жорий этилганди.
Йович ва Нинкович мажбурий изоляция қоидасини бузишган, бунинг учун улар уч ойдан уч йилгача қамоқ жазосини олишлари мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter