Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кейруш Колумбия терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди

Кейруш Колумбия терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди

Фото: «Vesti.ru»

Португалиялик мутахассис Карлуш Кейруш Колумбия терма жамоаси бош мураббийлигидан истеъфо берди. Унинг ўрнига ким тайинланиши тез кунларда аниқ бўлади.

Колумбия футбол федерацияси билан Кейруш ўртасидаги шартнома ўзаро келишув асосида бекор қилингани айтилмоқда. Кейруш 2019 йилнинг февраль ойидан шу лавозимда фаолият юритиб келаётганди. Унинг бошчилигида колумбияликлар 18 та ўйин ўтказиб, 9 тасида ғалаба қозонишган, 4 тасида мағлубият, 5 тасида дуранг қайд этилган.

67 ёшли Карлуш Кейруш энг баобрў мураббийлардан саналади. Португалия, ЖАР, БАА, Эрон терма жамоалари, «Спортинг», «Манчестер Юнайтед» ва «Реал»да ишлаган.

2022 йилги жаҳон чемпионати учун саралашларда Колумбия олтинчи ўринда боряпти. Чемпионатнинг финалига тўрт жамоа тўғридан-тўғри чиқади, бешинчи жамоа эса бошқа қитъадаги ўзи каби вазиятга тушган жамоа билан орани очди қилишга мажбур.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг