Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Карим Бензема — «Олтин тўп» соҳиби!

Карим Бензема — «Олтин тўп» соҳиби!

«Реал Мадрид» ва Франция терма жамоаси футболчиси Карим Бензема 2022 йилги «Олтин тўп» соҳибига айланди. У бошқа даъвогарлардан анча илгарилаб кетгани олдиндан маълум эди.

34 ёшли француз ўтган мавсумда «Реал» билан Чемпионлар лигаси, Ла Лига, УЕФА Суперкубоги ва Испания Суперкубогида ғолиб бўлди. Ҳужумчи ЕЧЛда 15 та, Испания чемпионатида 27 та гол билан тўпурарга айланди.

«Олтин тўп» учун даъвогар футболчилар орасида Садио Мане ва Кевин де Брюйне Бенземанинг энг яқин таъқибчилари бўлишди:

  1. Карим Бензема («Реал Мадрид»)
  2. Садио Мане («Бавария»)
  3. Кевин де Брюйне («Манчестер Сити») 
  4. Роберт Левандовски («Барселона»)
  5. Муҳаммад Салоҳ («Ливерпул»)
  6. Килиан Мбаппе («ПСЖ»)
  7. Тибо Куртуа («Реал Мадрид»)
  8. Винисиус Жуниор («Реал Мадрид»)
  9. Лука Модрич («Реал Мадрид»)
  10. Эрлинг Ҳоланд («Манчестер Сити») 

Алексия Путеляс («Барселона») — аёллар ўртасида 2022 йилги «Олтин тўп» соҳибаси (мукофотни қаторасига иккинчи маротаба қўлга киритди).

Шунингдек, бошқа йўналишларда 2022 йил ғолиблари:

  • Роберт Левандовски («Барселона») — Герд Мюллер мукофоти (энг яхши ҳужумчи, қаторасига иккинчи марота)
  • Тибо Куртуа («Реал Мадрид») — Лев Яшин мукофоти (энг яхши дарвозабон)
  • Гави («Барселона») — энг яхши ёш футболчи
  • Садио Мане — Сократес мукофоти (футболдан ташқаридаги хайрия ишлари учун)
  • «Манчестер Сити» — 2021/2022 мавсумининг энг яхши клуби
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг