Кардиффда даҳшатли якун. Қўшимча дақиқаларда иккита пенальти! (видео)
Тасаввур қилиш қийин, 2018 йил ҳисобидан бундай даҳшатли якун бўлмаган эди. Воқеа Англиянинг иккинчи даражали лигаси – чемпионшипда ғолиблик учун курашаётган икки жамоа – «Кардифф» ва «Вулверхэмптон» ўртасида 6 апрель тунида бўлиб ўтган баҳсда рўй берди. Гап шундаки, ўйин давомида 0:1 ҳисобида ортда бораётган мезбонлар ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда икки маротаба пенальтидан ҳисобни тенглаштириш имкониятига эга бўлишди. Аммо 94-дақиқада Гари Мэдиннинг зарбасини рақиб посбони Жон Ради қайтарган бўлса, иккинчи пенальтини 96-дақиқада Дэвид Хойлетт кўкка совурди.
Ўйиндан кейин «Вулверхэмптон» бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту «Кардифф» устози Нил Уорнокнинг қўлини сиқиб қўймоқчи бўлганида Уорнок хоҳламади. 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган «Вулверхэмптон» чемпионшипда 89 очко билан биринчи, «Кардифф» 80 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter