ЖЧ-2022. Қатар қисқа муддатли визалар беришни 1 ноябрдан тўхтатади
Қатар ҳукумати 1 ноябрдан қисқа муддатли визалар беришни тўхтатишга қарор қилди. Сабаби — мамлакат мезбонлик қиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионати. Хорижликлар Қатарга кириши учун чипта ва мухлислик картасининг ўзи кифоя.
Қатар ички ишлар вазири вакили матбуот анжуманида хабар беришича, жаҳон чемпионати чиптасини сотиб олиб, мухлислик картасини расмийлаштирганлар 2022 йилнинг 1 ноябридан 23 декабрига қадар Қатарга визасиз киришлари мумкин.
Худди шу даврда, шунингдек, ишчи визаси борлар ҳамда Қатарда яшаш ҳуқуқига эга хорижликлар ҳам мамлакатга қўйилади.
Эслатиб ўтамиз, Қатардаги жаҳон чемпионати 2022 йилнинг 20 ноябридан 18 декабрига қадар бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter