Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖЧ-2018. Франция Уругвайга қандай футбол ўйнаш кераклигини кўрсатиб қўйди

ЖЧ-2018. Франция Уругвайга қандай футбол ўйнаш кераклигини кўрсатиб қўйди

Фото: «Getty Images»

ЖЧ-2018 чорак финал ўйинлари бошланди. Дастлабки учрашувда Уругвай ва Франция терма жамоалари майдонга тушишди.

Ўйин олдидан ҳар икки терма жамоада ҳам йўқотишлар бор эди. Матюиди сариқ карточкалар туфайли бу ўйинни ўтказиб юборган бўлса, Уругвай етакчиси Эдинсон Кавани ўтган баҳсдаги жароҳати туфайли майдонга туша олмади.

Бир ҳисобдан Каванининг ўрни билиниб қолди. Франция терма жамоаси хотиржам тарзда ғалаба қозонди. Жанубий америкаликлар эса хавфли вазиятлардан унумли фойдалана олишмади.

Шунинг билан ярим финалга чиққан илк жамоа номи ҳам маълум бўлди. Энди Франция терма жамоаси ярим финалдаги рақиби ким бўлишини кузатади — Бразилиями ёки Бельгия?

ЖЧ-2018, чорак финал

Уругвай – Франция 0:2

Голлар: 0:1 – 40 Варан, 0:2 – 61 Гризманн.

Уругвай: Муслера, Годин, Хименес, Касерес, Нандес (Урретавискайя, 73), Лаксальт, Бентанкур (Родригес, 59), Торрейра, Весино, Суарес, Стуани (Макси Гомес, 59).

Франция: Льорис, Варан, Люка Эрнандес, Павар, Умтити, Погба, Канте, Толиссо (Нзонзи, 80), Гризманн (Фекир, 90), Жиру, Мбаппе (Дембеле, 88).

Огоҳлантиришлар: Люка Эрнандес (33), Бентанкур (38), Родригес (69), Мбаппе (69).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг