Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳон челленж кубоги: Оксана Чусовитина кумуш медални қўлга киритди

Жаҳон челленж кубоги: Оксана Чусовитина кумуш медални қўлга киритди

Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон челленж кубоги ўтказилмоқда. 13 мамлакатдан 100 нафарга яқин спортчи иштирок этаётган мазкур мусобақада дастлабки ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Унга кўра Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ортда қолган кун 2 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритишди. Хусусан, кеча 50 ёшни қарши олган Оксана Чусовитина таяниб сакраш дастурида кумуш медал билан тақдирланди.

Олтин медал:

  • Абдулазиз Мирвалиев (эркин машқ)
  • Аҳрорхон Темирхонов (ҳалқа)

Кумуш медал:

  • Оксана Чусовитина (таяниб сакраш)
  • Равшан Комилжонов (От устида машқ)
  • Ҳумоюн Исломов (эркин машқ)

Бронза медал:

  • Шаҳинабону Юсупова (таяниб сакраш)

Бугун яна бир қатор йўналишларда ғолиб ва совриндорлар аниқланади.

Манба: t.me

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг