Италиялик теннисчи бирор марта ҳам коптокка зарба бермасдан геймни ютиб олди (видео)
Италиялик теннисчи Фабио Фоньини (дунёнинг 17-рақамли ракеткачиси) франциялик Бенуа Пэрга қарши бирор марта ҳам коптокка зарба бермасдан геймни ютиб олди. Видео «Twitter»даги «TENNIS»да жойланган.
Бу Aвстралиядаги ATP Cup мусобақасининг биринчи учрашувида 1:1 ҳисобида юз берди. Пэр кетма-кет тўрт марта иккиталик хатога йўл қўйди.
We've all been Paire before, Benoit. 😔#ATPCup pic.twitter.com/HU3dN8bhjX
— TENNIS (@Tennis) February 3, 2021
We've all been Paire before, Benoit. 😔#ATPCup pic.twitter.com/HU3dN8bhjX
— TENNIS (@Tennis) February 3, 2021
Учрашув 6:1, 7:6 (7:2) ҳисоби билан Фоньини фойдасига ҳал бўлди. Италия французлар билан тўқнашувда ғалаба қозонди — 2:1.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter