Ироқ билан «жанг»да Ўзбекистон ярим финалга чиқди
Тўрт тайм давомида бир киши кам бўлиб ўйнаган Темур Копадзе жамоаси ирода кўрсатиб, ғалабани ўз томонига оғдирди.
Футбол бўйича U-23 Осиё Кубоги—2022 мусобақасининг 1/4 финали доирасида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Ироқ билан баҳс олиб борди.
Жуда асабий тарзда бошланган баҳнинг 19-дақиқасида Абдувоҳид Неъматов рақиб футболчиларининг провокациясига учди ва жамоасини жуда қийин аҳволга солиб қўйди.
ВАРни кўрган ҳакам Неъматовга қизил карточка берибгина қолмай, 11 метрлик жарима ҳам белгилади. Ироқ шу тарзда ҳисобда олдинга ўтиб олди.
Минглаб мухлислари кўз ўнгида футболчиларимиз ҳақиқий матонат кўрсата бошлашди. Нафақат ҳисоб тенглаштирилди, иккинчи бўлимда олдинга ҳам ўтиб олдик.
68-дақиқага келиб, Ироқ мувозанатни тиклади — 2:2. Ушбу ҳисоб қўшимча таймларда ҳам ўзгармади.
Пенальтилар сериясида Ўзбекистон U-23 жамоаси 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Энди ёшларимиз ярим финалда Жанубий Корея ва Япония учрашуви ғолиби билан баҳс олиб боради.
Ўзбекистон U-23 — Ироқ U-23 2:2
Голлар: 0:1 — 19 Рамазон Жума, 1:1 — 45+5 Жалолиддинов, 2:1 — 50 Аммар Алсавад (автогол), 2:2 — 68 Ғолиб Фалиҳ.
Пенальтилар серияси — 3:2.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter