Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳабиб Нурмагомедовнинг 4 бора қолдирилган жанги ниҳоят ташкил қилинадиган кўринади

Ҳабиб Нурмагомедовнинг 4 бора қолдирилган жанги ниҳоят ташкил қилинадиган кўринади

Фото: «kp.ru»

Юртимизда меҳмон бўлиб қайтган UFCнинг енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов келаси йилнинг 18 апрелида навбатдаги жангини ўтказади.

Бу ҳақда Нурмагомедовнинг менежери Али Абдулазиз маълум қилди. У мижози жанг шартномасига қўл қўйганини эълон қилди.

«Чемпионимиз Тони Фергюсонга қарши жанг учун шартномага имзо чекди. Бургут 18 апрель куни Бруклинга яна бир бор қўнади. Бу мухлислар учун», — дея шартномадан сурат қолдирган Абдулазиз.

Маълумот учун, Ҳабиб ҳамда Тони ўртасидаги жанг 4 бора бекор қилинган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг