Гвинеяда 9 футболчи ҳалок бўлди. Улар орасида «Ливерпуль» аъзосининг қариндоши ҳам бор
Гвинея пойтахтидан 250 километр узоқликда автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Автобусда футбол жамоаси бўлган.
ЙТҲ натижасида тўққиз нафар футболчи ҳалок бўлди, деб хабар тарқатган Гвинея профессионал футбол лигаси.
Liverpool Echo маълумотига кўра, қурбонлар орасида Альмами Кейта ҳам бор. У «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Наби Кейтанинг амакиваччаси ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter