Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритди
![Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритди](https://static.xabaruz.com/crop/1/3/720_460_95_1394860637.jpg)
23-25 октябр кунлари Эроннинг Урмия шаҳрида футзал бўйича 2020 йилда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралаш баҳслари бўлиб ўтди.
Қуръа натижаларига кура, «А» гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон терма жамоаси саралаш баҳсларини муваффақиятли якунлаб, ҳар уччала учрашувда ғалаба қозониб, гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритди ва қитъачемпионатига йўлланмани нақд қилди.
Вакилларимиз дастлабки учрашувда Афғонистон терма жамоасини 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди, иккинчи турда эса Непал дарвозасига 4 тўп киритган ҳолда ўз дарвозасидан 1та гол ўтказиб юборди.
Сўнгги турда қўшни Тожикистон терма жамоаси билан кечган анча қизиқарли баҳсда ҳамюртларимиз 9:3 ҳисобида ишончли ғалабани нишонладилар. Шу тариқа футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter