Футбол бўйича жаҳон чемпиони вафот этди
Aнглия терма жамоаси собиқ футболчиси ва футбол бўйича жаҳон чемпиони Рожер Хант 84 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда The Mirror хабар берди.
Футболчининг ўлими сабаблари маълум қилинмаган. 2006 йили Хант Aнглия футбол шон-шараф залига киритилган. Собиқ спортчи 11 йил давомида тўп сурган «Ливерпул» мухлислари орасида жуда машҳур эди. Мерсисайдликлар мухлислари инглизнинг рицарлик унвони йўқлигига қарамай, уни «Сэр Рожер Хант» деб аташган.
Хант 1962 йилдан 1969 йилгача Aнглия терма жамоасида 34 та ўйинда майдонга тушган ва 18 марта рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлган. 1966 йилда футбол бўйича жаҳон чемпиони бўлган.
«Ливерпул»даги 11 йиллик фаолияти давомида Хант 492та ўйин ўтказган ва 285та гол урган. У Aнглия чемпионатида икки марта ва кубокда бир марта ғалабага эришган. 1972 йилда жамоани тарк этгач, у «Болтон Уондерерс»га ўтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter