Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Euronews телеканали миллионлаб томошабинларига ўзбек хоккейининг қайта тикланиши ҳақида ҳикоя қилди

Euronews телеканали миллионлаб томошабинларига ўзбек хоккейининг қайта тикланиши ҳақида ҳикоя қилди

Ўзбекистонда хоккейнинг қайта тикланиши ҳақидаги лавҳа машҳур Euronews телеканали орқали намойиш қилинди. Мавзуда асосий эътибор ёшлар терма жамоасига қаратилган.

Euronews журналисти Галина Полонская хоккей бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси машғулотларида иштирок этиб, ёш спортчиларнинг юксак салоҳиятини таъкидлади.

Команда сардори Жасурбек Рустамхонов ўтган йили Мўғулистонда ўсмирлар терма жамоалари ўртасида ўтказилган Осиё ва Океания чемпионатининг энг яхши хоккейчиси сифатида эътироф этилди. Ўша вақтда у томонидан киритилган 14 та маҳоратли голлар Ўзбекистон терма жамоасини минтақа чемпионати етакчилари қаторига олиб кирди.

Ўзбекистонда хоккейнинг қайта тикланиши ёшларнинг спортнинг ушбу оммабоп тури билан шуғулланишларига туртки бўлмоқда.

«Хоккей 30 йилдан бери ривож топмаган янги спорт тури десак, адашмаймиз, - дейди Ўзбекистон хоккей Федерацияси Президенти Бахтиёр Фозилов. – Биз уни қайта тиклаб, янада тарғиб қилмоқчимиз. Федерациямизнинг мақсади – 2025-йилда хоккей бўйича Жаҳон чемпионатига чиқиш».

Қисқа 5 йил ичида хоккей Федерацияси нафақат «Ҳумо» хоккей клубини ва мамлакатнинг муваффақиятли ёшлар терма жамоасини яратишга, балки ўзбек хоккейини мухлисларининг севимли ўйинига айлантиришга муваффақ бўлди. Республикамизнинг асосий муз саройи -Humo Arena мажмуасида ўйинлар рекорд даражадаги томошабинларни чорламоқда ва хоккей Ўзбекистонда энг кўп муҳокама қилинадиган нуфузли спорт турларидан бирига айланмоқда.

Ва энг муҳими, Euronews муҳбири таъкидлаганидек, Ўзбекистонда хоккейни қайта тикланиши спортсевар ёшларни илҳомлантириб, уларни фаол ўйинларга жалб қилмоқда, хоккей эса мамлакатдаги энг машҳур спорт турларидан бирига айланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг