Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эртага уруш тугаса ҳам... Россия ва Беларус узоқ кутади

Эртага уруш тугаса ҳам... Россия ва Беларус узоқ кутади

Фото: Getty Images

Халқаро хоккей фелерацияси катта спортга қайтиш агрессор мамлакат учун узоқ ва оғриқли кечишини маълум қилди.

Россия ва Беларус узоқ йиллар кўплаб халқаро спорт турнирларидан четда қолади. Урушга қадар Россия учун муаффақиятли саналган хоккей ҳам шулар жумласидан.

Халқаро хоккей федерацияси кенгаши аъзоси ва 2023 йилги жаҳон чемпионати бош директори Хейкки Хиетаненнинг айтишича, «қизил машина» (Россия терма жамоаси) ҳатто уруш эрта-индин тугаган тақдирда ҳам мусобақаларга қўйилмайди. Чунки ЖЧда кимлар қатнашиши белгилаб бўлинган ва у ерда Россия йўқ.

«Афсуски, уруш ҳали-вери тугайдиганга ўхшамайди. ЖЧ-2023 қуйи дивизионлари ҳам тўлган, ортиқча жой йўқ. Россия ва Беларус қайтадиган ҳолат қачон юз беради, буни вақт кўрсатади», Хиетаненнинг сўзларини келтирди Iltalehti.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг