Эрик тен Хаг дебютида «Ливерпул» тор-мор этилди
Янги мавсумга тайёргарлик доирасида АПЛнинг икки гранди - МЮ ҳамда «Ливерпуль» Таиландда назорат ўйинини ўтказди.
Баҳсда Эрик тен Хаг шогирдлари 4:0 ҳисобида зафар қучди.
Биринчи бўлимда Жэйдон Санчо, Фред ҳамда Марсьял гол киритган бўлса, иккинчи таймда Факундо Пельистри ҳисобни йириклаштириб қўйди.
Клопп иккинчи бўлимда асосий таркиб футболчиларини майдонга туширди, аммо бу фойда бермади.
Ушбу учрашув «Манчестер Юнайтед» жамоасига Эрик тен Хаг бош мураббий бўлиб тайинланганидан кейинги дастлабги ўйин бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter