Элдор Шомуродов «Ростов» билан шартномасини узайтирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Россиянинг «Ростов» клуби билан амалдаги шартномасини узайтирди. Бу ҳақда «Спорт-Экспресс» нашрига асосланиб «Uff.uz» хабар қилмоқда.
Манбада таъкидланишича, Элдор ростовликлар билан яна уч йилга мўлжалланган келишув имзолаган. Ушбу мавсум 23 ёшли футболчи «Ростов» сафида 33 ўйин ўтказиб, 4 голга муаллиф бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов «Ростов» сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter