Элдор Шомуродов бундай натижага эришган иккинчи ўзбекистонлик бўлди
Италиянинг «Рома» клуби Конференциялар Лигаси финалига йўл олгани ҳақида хабар бергандик.
Маълум бўлишича, римликлар таркибида ўйнаётган Элдор Шомуродов Еврокубоклар финалига чиққан тарихдаги иккинчи ўзбекистонлик футболчи бўлди. Унга қадар ҳимоячи Виталий Денисов 2005 йили «ЦСКА» сафида УЕФА Кубоги финалига чиққанди.
Шомуродов «Фейеноорд»га қарши ўйинда майдонга тушадиган бўлса, Еврокубок финалида майдонда ҳаракат қилган илк ўзбекистонликка айланади.
Конференциялар Лигаси финали 25 май куни бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter