Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эктор Куперга Ҳайдаров ёки Қосимов ёрдамчи бўлмайди. У уч нафар мураббий билан келади

Эктор Куперга Ҳайдаров ёки Қосимов ёрдамчи бўлмайди. У уч нафар мураббий билан келади

Фото: «sport-express.ru»

6 август куни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи сифатида Эктор Куперрасман таништирилиши ҳақида хабар бергандик.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 10 дан зиёд номзодлар орасидан аргентиналик Эктор Купер 6 август куни юртимизга 3 нафар ёрдамчиси билан ташриф буюради.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоасини 2019 йилда йирик халқаро мусобақа кутиб турибди. Эктор Куперга кейинги йилнинг январь ойида ўтказиладиган Осиё кубогига терма жамоамизни олиб бориш билан бирга, 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон кубогининг саралаш баҳсларида муваффақият қозониш вазифаси қўйилган.

Унга бу йўлда ёрдам берадиган 56 ёшли аргентиналик Хосе Карлос Фантагуцци ва 37 ёшли грециялик Антонио Сариоглу бош мураббий ассистентлари бўлишса, 36 ёшли мисрлик Маҳмуд Фаёз Муҳаммад Шудаф жисмоний таёргарлик бўйича мураббий ёрдамчиси ҳисобланади.

Эктор Купер фақатгина миллий терма жамоа билан чекланиб қолмасдан, барча ёшдаги терма жамоалар билан параллел иш олиб бориши, улардаги миллий терма жамоага номзод футболчиларнинг жисмоний ва руҳий ҳолатларидан мунтазам хабардор бўлиши учун юқорида номлари қайд этилган ёрдамчилар кўмаклашишади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг