ЕЧЛ, 4-тур ўйинлари: Роналдунинг дубли «Манчестер Юнайтед»ни қутқарди, Левандовскида хет-трик ва бошқа натижалар
2 ноябрь санасида Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Яхши натижалар эвазига айрим жамоалар жорий мавсум плей-офф босқичига йўлланмани нақд қилишди. Бошқа бирлари эса имкониятларини совуриб бўлишди ёки шунга яқин.
Ўз уйида «Барселонага 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган Киевнинг «Динамо»си турнир билан хайрлашишга яқин. Ушбу «E» гуруҳида Левандовски «Бенфика» дарвозасини уч маротаба аниқ нишонга олиб, «Бавария» учун биринчи ўрин ва кейинги босқич масаласини ҳал этди, якуний ҳисоб — 5:2.
Иккинчи турдирки, Криштиану Роналду қадрдон жамоаси — «Манчестер Юнайтед»ни мағлубиятдан қутқармоқда. Португал юлдузининг дубли «Аталанта» билан ўйинда «қизил иблислар» жонига оро кирди — 2:2. «F» гуруҳининг бошқа ўйинида «Вильярреал» ўз майдонида «Янг Бойз»ни осонликча таслим этди (2:0) ва гуруҳ қўшетакчиларидан бирига айланди.
ЕЧЛ. 4-тур натижалари, 2 ноябрь:
«Бавария» — «Бенфика» — 5:2
«Динамо» Киев — «Барселона» — 0:1
«Аталанта» — «Манчестер Юнайтед» — 2:2
«Вилярреал» — «Янг Бойз» — 2:0
«Вольфсбург» — «Зальцбург» — 2:1
«Севилья» — «Лилль» — 1:2
«Ювентус» —«Зенит» — 4:2
«Мальмё» — «Челси» — 0:1.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter